11:00 / 18.01.2019
4 627

Табассум қил... ҳар дам!

Табассум қил... ҳар дам!
Оила аъзоларинг билан бўлган чоғингда табассумла ўтир. Оилали бўлишини орзу қиладиган қанча қанча кимсалар бор.

Табассум қил!
Ишингга кетаётганингда табассумла юр.
Иши йўқ ва ишли бўлишни орзу қилаётган қанча кимсалар бор.

Табассум қил!
Зотан, сен сиҳат-саломатлик узрасан.
Қанча қанча кимсалар борки, бетоб ва бор пулига саломатликни сотиб олишни орзу қилишади.

Табассум қил!
Зеро, сен тириксан ва ризқинг етиб турибди.
Вафот қилган кимсалар эса бир зумга бўлса-да тирилишни ва эзгу амал қилишни орзу қилишади.

Табассум қил!
Зотан, сенинг дуо ва ибодат қиладиган Роббинг бор!
Қанча қанча кимсалар эса сигирга сиғинишмоқда.

Табассум қил!
Зеро, сен бу сенсан.
Сендек бўлишни орзу қилаётганлар қанча!

Эй Аллоҳ! Сенга Зотингнинг улуғлиги ва салтанатингнинг буюклигига лойиқ бўладиган мақтов бўлсин!
Доктор Мустафо Маҳмуд

Аллоҳ таолонинг бизларга берган неъматлари чексиз бўлиб, санасак адоғига етолмай қолишимиз шубҳасиздир.
Ушбу сатрларни ўқий олаётганимизнинг ўзи буюк неъматдирки, қанчалаб кўзлари кўрмайдиган инсонлар бор.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: "Яхшиликни юзи очиқ кимсалардан кутинглар", дея марҳамат қилганлар.
Тўмтаявериш, ҳар нарсадан норози бўлиш, доимо тушкун кайфиятда юриш ила бошқаларни ҳам озорлаш ва қалбига маҳзунлик солиш мумкин.

Кўрадиган кўзга Аллоҳ неъматлари жуда-жуда кўпдир!
Унга дуо ва сажда қиладиган, ризқимизни мукаммал бериб турган, шаклу шамойилимизни гўзал қилган, оилали, ишли қилиб қўйган, Ўзигагина ибодат қилиш бахтини берган, бизга неъматларини бисёр қилиб берган Роббимиз бор!
Шундай экан, тўмтайиб эмас, табассум билан юришга одатланайлик!
Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Табассум қил... ҳар дам!