12:30 / 20.01.2019
7 856

Бировларни масхара қилманг

Бировларни масхара қилманг
Билинг, мазаҳ ёмон иллат. Чунки буни зарари ҳар иккала томонга баробар тегади. Яъни бу мазаҳ қилувчини шарманда қилади ва мазаҳ қилинган инсонга озор беради. Мазаҳ қилувчини шарманда бўлиши биринчи ўринда ундан ҳайбати ва ҳаёсини кетказади. Иккинчидан ғавғо ва нодонликни келтиради. Энди солиҳ кишиларни озорлашга келсак, уни беҳуда, бемаза қилиқдан қалби ранжийди. Мазаҳ, бу шайтондан кўчирма ва кибру ҳаводан дарак. Умар ибн Абдулазиз айтади: Масхара қилишдан сақланинг, чунки бу ахмоқлик, адоватни меърос қилади. Баъзи уламолар айтади: “Масхара қилишлик ҳайбатни ейди, гўё олов ўтинни егандек”.

Албатта мазаҳни бошланиши ҳаловат
Лекин унинг охири адоват.

Одамлар бир-бирини нима учун масхара қилади? Бир инсонни “қувватсиз” бўлгани, билимсиз бўлгани, камбағал бўлгани учун масхара қилади. Масхара қилиш учун ерга уруш ўзини баланд билиш кифоя. Бир одамни хилқатини (яъни ташқи кўринишини) масхара қилмоқчи бўлса, демак у Аллоҳнинг қудратини масхара қилибди. Уни бўйи узун, уники пакана, бу семиз, у ариқ каби сўзлар билан Аллоҳ таъло Қуръони каримда: “Эй мўминлар, бир қавм иккинчи қавм устидан масхара қилиб қўймасин, балки улар сизлардан устунроқдур” дейди.

Масхара қилиш сўз билан, гоҳи иш-ҳаракат, гоҳи ишора билан бўлади. Масхарани асли енгилтакликдан келиб чиқади. Енгил табиатли инсон бошқаларни масхара қилади. Бойлар айтади: мени бир жойим Аллоҳга ёқиб қолгани учун мени бой қилди, сени бир жойинг Аллоҳга ёқмагани учун сени камбағал қилди. Аслида бойлик ва камбағаллик бизларга берилган синовдир.

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир фақир киши келди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам Мени ҳузуримга сизни келишингизни Жаброил алайхиссалом хабарини берган, хуш келибсиз дедилар. У киши менга ўхшаган, деди. “Ҳа” ерда эътиборсиз бўлган самода саййидлардан бўлган инсон, дедилар.

Демак биз қадримизни Аллоҳнинг хузурига борганда биламиз. Масхара қилишда бандаларга жабр қилиш ва ширк хавфи бор. Ҳар ким ўзидаги бор нарса билан фахрланиши ўзини қилдим, ўзим топдим ҳамма нарсани ўзига хослаши ширк бўлади.

Қорун: “Мени бойлигим мени илмим учун бўлди” дейди. Биз ҳамма нарсани Аллоҳдан деб билишимиз керак. Масхарани ҳар қандай турини қилмаслик керак. Мусулмон инсоннинг масхара қилиш мусулмонликдан бўлмайди. Хақиқий мусулмон бировни хаққига яхши дуо қилади.
Шукруллохон МИНОЖАТОВ
Олтиариқ тумани
“Жахонгирхон” масжид имом хатиби

Манба: ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бировларни масхара қилманг