Жаннат соғинчи

  • 25 январь 2019, 00:53
  • 2 660
  • Ҳаёт тарзи
  • Жаннат соғинчи
    Боғимизда гуллар очилди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассаллам: “Менинг нуримдан яралган!” дея таърифлаганлари жаннат гулларининг ифори таралди атрофга. Булбулларнинг рашкини келтирган гулларнинг ҳуснидан таралган муаттар ис руҳни оҳиста аллалайди. Ҳеч қандай парвариш талаб қилмайдиган, баҳор бошланганида гўзаллиги ва ифори билан нафосатини ёйишга шошиладиган бу гуллар борлиққа ўзгача нафас бағишлайди.

    Ўтган ҳафта дала ҳовлига келганимизда оппоқ нилуфар гуллари, манолия дарахти ифоридан баҳраманд бўлдик. Ҳали мактабдан таътил берилмагани учун дам олиш кунларини дала ҳовлимизда ўтказиб, уйга қайтамиз. Бу ерда ўтадиган кунларимиз манолия гуллари қордек оппоқ япроқларини тўкиб биз билан видолашадилар. Албатта бу йил учун. Аммо хафа бўлмайман. Чунки айвонимиз яқинидаги жўка дарахти ғунчаларини бир-бир очиб, Жаннатнинг қайсидир гўшасидан келган муаттар исларни тарата бошлайди.

    Бу гўзалликларга муносиб бўлиш учун бирор заҳмат чекмайман. Чунки боғимизни суғоришга ҳам, бирор нима экишга ҳам вақтим йўқ. Бу гўзал гулу гиёҳларни қуп-қуруқ тупроқдан ундирган Қудрат осмондан ёғдирган раҳмати билан суғориб, эҳтиёжи учун зарур минераллардан шу тупроқ орқали баҳраманд этади уларни. Сўнг: “Олинг, бу Жаннат ифорларини бандаларимга улашинг! – дейди гулларга. – Шундай баҳраманд этингки, гуллари ҳеч сўлимайдиган, боғлари хазон кўрмайдиган Менинг боқий дунёмга шавқлари, иштиёқлари ортсин! Ва ўзларини қандай гўзалликлар кутаётганини мулоҳаза қилсинлар!”.
    Кубро БУЮК таржимаси

    Манба: Azon.uz

    » » Жаннат соғинчи