Эр аёлининг қўлларини кафти орасига олиб тасалли бераётганди. Фарзанд кутаётгандилар. Ҳатто туғруқхона харажатларини тўлашга имкони йўқлиги учун аёл туғилажак гўдагини қандай боқишни ўйлаб қайғураётганди.
Ёшли кўзини эрига қадаб:
– Егани бир бурда нонимиз йўқ-ку, хожам, фарзандимизни қандай боқамиз? – деди ўксиниб. Эркак ишдан бўшаган, қўлларида бор уч-тўрт сўм пулни ҳам эҳтиёжлари учун сарфлаган эдилар.
Рафиқасининг қўлини тутиб:
– Қимирлаган жоннинг ризқини берган Аллоҳ бизнинг туғилмаган гўдагимизни ҳам қуруқ қўймайди, хонимим, – дея таскин берган бўлди.
Хонадан чиқиб туғруқхона эшиги ортида деворга суянган кўйи ўйга толиб қолди. Шу пайт касалхонада дардли чинқириқ эшитилиб, бир одам уёқдан буёққа югурганча бемор яқинига шошилинч қон қуйилиши кераклигини айтиб ёрдам истаётганди. Хавотирдан эсини йўқотаёзган одам сўраётган қон гуруҳига кўра топилиши қийин эди. Эркак бир муддат ўз ташвишини унутиб, тўрт томонга жонсарак чопаётган одамнинг олдига борди:
– Менинг қоним тўғри келади, сизга ёрдам бераман! – Чорасиз одамнинг кўзи ёришиб, қайта-қайта миннатдорчилик билдириб эркакни қон қуйиш хонасига бошлади.
Бу воқеадан икки кун ўтиб уларнинг оиласида соғлом гўдак туғилди. Уйга рухсат текканда гўдагини қучиб олган хотини билан ғазнага бордилар. Қўлига тутқазилган тўлов варақасини кўриб, эркакнинг томоғига алланима тугилди. Хижолатдан бошини қуйи солиб, бунча пули йўқлигини айтди. Ғазнадаги аёл вазиятни тушунтириш учун бошлиғига кирмоқчи бўлиб ўрнидан қўзғалган эди, ойнадан бошқа бир эркак пул узатди. Эркак бошини кўтариб қараган эди, икки кун олдин хотини учун қон сўраган кишини кўрди. У икки кундан бери хотинига қон берган одамни изларди. Ғазнада кўзи тушиб, миннатдорчилик учун чопиб келган эди, эркакни музтар алпозда учратди.
– Агар ишлашни истасангиз, боғбонга эҳтиёжим бор, – деди бир даста гулни титроқ қўллари билан тутиб турган эркакка. – Эртаданоқ иш бошлашингиз мумкин.
Эркак боласини бағрига босиб, севинчдан кўзларига ёш келган аёлига меҳр билан термулди. Икки кун олдин унга тасалли бериб айтган сўзларини ёлғонга чиқармагани учун кўнглида қайта-қайта Аллоҳга ҳамд айтаётганди...
Суат ЎЗГЕ
Умида АДИЗОВА таржимаси
Умида АДИЗОВА таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди