22:54 / 31.01.2019
5 768

«…Уни ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг!»

«…Уни ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг!»
Бюджетнинг пулини откат, ўғирлаш, исроф қилиш, ўз манфаати йўлида ва бошқа кўринишларда талон-тарож этишлар ҳаром амаллар ҳисобланади. Яна давлат ишониб қўйган курсиси воситасида пора олиш, таниш-билишчилик қилиш каби ишлар ҳам ножоиз саналади.

Бундай ҳолатлар кундалик одатларимизга айланиб қолгани ва ўзбек жамиятида чуқур илдиз отгани учун кўпчилигимиз ўзимизни бу жарликда эканимизни сезмаймиз, ҳис қилмаймиз. Давлатнинг мулки кўпчиликники. Унинг сарфиётида ножўя ҳолатлардан эҳтиёт бўлиш керак. Зеро Аллоҳ:

"Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун уни ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг", дейди.

Имом Қуртубий деганларки: "Оятдаги "ботил йўл билан емаслик"ка ҳаромнинг барча турлари киради. Қимор, алдамчилик, ҳаром нарсаларни сотиб мол топишлик, ҳаром касбларни қилиб мол топишлик ва бошқалар". Шунингдек "ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг"ни муфассирлар "пора бериш" дея тафсир этганлар. ("Бақара" сураси, 188-оят)
Мубашшир АҲМАД

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «…Уни ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг!»