20:43 / 01.02.2019
5 091

Умр ва имкониятлар сарҳисоби...

Умр ва имкониятлар сарҳисоби...
Мана неча йиллардан бери чет элда юрибмиз. Ичимизда диним учун чиққанман деганлар қанча. Кечқурун ухлаш олдидан ўйлаб кўрамизми, умримизни сарҳисоб қиламизми? 15 йил олдин чиқиб кетган бўлсак анави биродар мана шунча йил қамоқда ўтирди. Биз озодликда эмин-эркин ҳаёт кечирдик лекин дин учун эмас ўзимизнинг камолотимиз учун нима қилдик. Хўп, улар қамоқда эрксиз, қийинчиликда яшабди. Лекин ҳа деса Аллоҳ йўлида ҳижрат қилганимизни писанда қилувчи, асосий карта қилиб ишлатувчи, ватанда қолганларни маломату мазаммат қилувчи бизларчи?

- 15 йил олдин икки пора Қуръон билардик, ҳалиям ўша ёки ундан ҳам камайган.
- Чиқиб кетаётганимизда араб тилидан “ҳаза қоламун”, “ҳаза китабун” деб юрардик, аҳвол ўшандайлигича турибди.
- Аёл киши бўлсак ўраган қора ҳижобимиз, эркак бўлсак қўйган кенг соқолимиздан бошқа нима бисотимиз бор?
- Эркин, бой, фаровон, демократик ёки Исломга амал қилиш бемалол мусулмон давлатларда яшаб нима каромат кўрсатиб қўйдик, нимани дўндирдик? Натижа қани?

Файзбоғда ўтирволиб бутун дунё муаммоларини ҳал этиш ёки кимнингдир шахсий ҳаётини муҳокама қилиб мағзавашунослик ёки оломон маҳкамаси уюштиришдан бошқа яна нималар қилдик?

Демак одам қаерда яшаши эмас, ўша берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб қолиш муҳим экан. Кимдир миллион сўмга ўн сўмлик иш қилса, кимдир ўн сўм билан миллионлик натижага эришаркан.
Фаизиддин МЎМИН

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Умр ва имкониятлар сарҳисоби...