09:12 / 07.02.2019
7 290

Энг тўғри тарбия

Энг тўғри тарбия
Фарзанднинг гўзал тарбия топишида ақидасининг соғлом бўлиши энг муҳим омиллардан ҳисобланади. Фарзанднинг ақидасига эътиборсиз бўлган ҳолда ундан яхши натижалар кутиш худди уруғ қадамасдан ҳосил кутиш кабидир. Ақида динимиз кўрсатмасига мувофиқ бўлгандагина соғлом ақида дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон болаларга ёшлигиданоқ соғлом ақиданинг таълимини берар эдилар:

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Мен бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида эдим, у зот менга: “Эй бола, мен сенга бир нечта сўзларни таълим бераман; Аллоҳни муҳофаза қил, (яъни, Аллоҳнинг барча буйруқларини бажар,) шунда Аллоҳ сени муҳофаза қилади. Аллоҳни ёдда тут, (яъни, Аллоҳнинг ҳаққига риоя қил,) шунда Уни қаршингда топасан. (яъни, сен билан бирга бўлади, сенга ёрдам беради, сени ҳимоя қилади) Агар сўрасанг, фақат Аллоҳдан сўра! Агар ёрдам талаб қилсанг, фақат Аллоҳдан талаб қил! Билгинки, албатта бутун уммат сенга бирор манфаат бермоқ учун жамланса ҳам, Аллоҳ сенга ёзганидан бошқа манфаатни бера олмайди. Агар уммат сенга бирор зарар беришга жамланса ҳам, Аллоҳ сенга ёзганидан бошқа зарарни бера олмайди. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар эса қуриган. (яъни, тақдир ёзилиб бўлган)”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.

* Эътибор беринг, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш боланинг ақидаси тўғри бўлишига қанчалик аҳамият қаратяптилар. Ибодатни ёлғиз Аллоҳга қилишга, фақат Аллоҳгагина боғланишга ҳамда Аллоҳдан ўзга бирор кимсадан қўрқмасликка тарғиб қилмоқдалар. Шунингдек, тақдирга иймон келтиришни ҳам таълим беряптилар. Ҳақиқий тўғри тарбия мана шудир. Ҳар бир мусулмон бошқа ишлари каби фарзанд тарбиясида ҳам ўзининг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан намуна олиши лозимдир.
“Ҳикматлар чашмаси”дан
Қудратуллоҳ СИДИҚМЕТОВ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Энг тўғри тарбия