06:56 / 11.02.2019
6 356

Стрессни енгишнинг энг самарали усуллари

Стрессни енгишнинг энг самарали усуллари
Кундалик ҳаётда стресс бизни доим таъқиб қилади. Кечикиш, вазият устидан назоратни йўқотиш — буларнинг барчаси кескинликнинг ошишига сабаб бўлиши мумкин. Стресс билан қай тарзда курашиш керак?

Оқ-қора фикрлашдан воз кечинг
Нарсаларни фақат оқ ва қорага ажратманг. Бизда бу каби фикрлаш болалигимиздан шаклланади. Бундай фикрлашдан катталарга хос «рангли» фикрлаш фойдасига воз кечинг. У сизга вазиятдан чиқиш йўлларини излаб топишга ёрдам беради.

Стрессни ижобий тажриба сифатида қабул қилинг
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, стресс соғлиқ учун зарарли эканлиги ҳақидаги қатъий ишонч вазиятни бошқара олиш қобилиятимизда акс этади.

Ҳамма нарсани назорат қила олмаслигингизга кўникинг
Ҳеч қанақасига таъсир кўрсата олмайдиган воқеаларни олдиндан айтиш ёки режалаштиришга уриниб, жуда кўп куч сарфлашингиз мумкин. Охир-оқибатда бу сизни фақат ҳолдан тойдириб, ўзингизга нисбатан ишончсизликни юзага келтиради. Фақат ўз-ўзимизни назорат қила олишимизни тан олиш — стрессдан қутулиш учун энг тўғри йўл.

Ўтмишни унутинг
«Нега бу айнан мен билан юз берди?» — ҳар биримиз ўзимизга шу саволни бериб турамиз. Бу каби салбий фикрларга тўхталманг. Ўтмишда ўралашиб қолишингизга йўл қўйманг. Яхшиси келажакдан нималарни кутаётганлигингиз ҳақида хаёл суринг. Истаган натижаларингизга эришишингизни тасаввур қилинг.

Мулоқот қилинг
Стрессни бошдан кечирар эканмиз, ўзимизни четга тортиб, муаммоларимиз билан ёлғиз қолишни истаймиз. Бироқ бу тўғри йўл эмас. Одамлар билан мулоқот қилишдан қочманг, ёрдамингизни бошқаларга таклиф қилинг ва бошқалардан кўмак сўрашдан қўрқманг.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Стрессни енгишнинг энг самарали усуллари