date
views 7 962

Хайрулла Ҳамидов шеъри: "Чарчоқ"

Хайрулла Ҳамидов шеъри: "Чарчоқ"
Кўнгил қайтиб келган харобатлардан,
Жойнамоз тўрига чўкдим ниҳоят:
Буткул чарчаганман талофатлардан,
Аллоҳдан сўровим фақат офият...

Атрофимда гуллаб ётар жавониб,
Кўҳна орзуларга тиланган садо:
Аламлар, ситамлар, дардлар тўфонин
Елкамнинг чуқури кўрмасин ҳатто.

Юрагим ичидан суғурдим тикан,
Энди бор андуҳни хўр ташлаб кетдим.
“Роббана атина фид-дуня...” деган
Дуони бошимга соябон этдим.

Унутдим армонни, зардгулни уздим,
Сидирдим йўлтўсар дардшакл изни.
Сизга-да сўрайин офият, дўстим,
Эвазига сиз ҳам сўранг шу сўзни..!

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Хайрулла Ҳамидов шеъри: "Чарчоқ"