23:34 / 18.02.2019
16 407

Танамиздаги оғриқлар нимадан далолат беради?

Танамиздаги оғриқлар нимадан далолат беради?
Одатда танамиздаги безовталиклар, хусусан, оғриқларни дори препаратлари ёрдамида маҳв этамиз ёки «ўтиб кетар» дея эътибор бермаймиз. Аслида эса ҳеч бир оғриқ сабабсиз юзага келмайди.

Бош оғриғи
Кутилмаганда пайдо бўлган бош оғриғи кўнгил айниши, бош айланиши, кўз олдининг қоронғилашиши билан кузатилса, албатта, шифокорга мурожаат этинг. Бош оғриғининг сабаблари қон босими, зўриқиш, стресс, аневризм ва инсульт олди ҳолати бўлиши мумкин.

Тиш оғриғидан уйғониб кетдингиз...
Тунда тишингиз оғриб қолди. Хўш, нима қиласиз? Оғизни ғарғара қилиш, оғриқсизлантирувчи препаратлар ёрдам бериши мумкин. Бироқ бу вақтинчалик муолажалар холос. Яхшиси, муаммо илдиз отишига йўл қўйманг-да, тонгдан стоматолог ҳузурига боринг.

Қорин соҳасидаги безовталик
Киндик атрофи, қориндан пастга қараб йўналган оғриқ ичаклар фаолиятидаги ўзгаришлар, спазм (сиқилиш), қорин дам бўлиши ва жинсий аъзолардаги яллиғланиш жараёнларидан хабардор қилади. Бу пайтларда иссиқ муолажалар қўллаш тавсия этилмайди. Терапевт шифокор, мана ким сизга ёрдам беради.

Белдаги оғриқ
Аксар ҳолларда бачадон ички воситаси – спираль билан боғлиқ деб ўйлаб, буйрак, сийдик йўлларидаги инфекцияларни кўздан қочирамиз. Белдаги ачишувчан, зирқираган оғриқ буйракда туз йиғилиши ёки ушбу аъзодаги шамоллаш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу билан бирга бачадон шиллиқ қаватининг яллиғланиши, эрозия кабилар ҳам белда оғриқ пайдо қилади.

Оёқ болдири
Мунтазам тик ҳолатда бўлиш, баланд пошнали пойабзал, вена қон томирларининг кенгайиши, қон айланишининг бузилиши кабилар оёқ болдиридаги симиллаган оғриқнинг сабабларидир. Агар сизда бу турдаги оғриқ бўлса, кечқурун денгиз тузидан ванна, уқалаш машқлари ва оёқни танадан хиёл баланд кўтариб ётиш тавсия этилади.

Қулоқ оғриғи
Асосан шамоллаш асоратида юзага келса-да, кескин оғриқ қўзғалиши билан ажралиб туради. Қулоқ оғриғини асло эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Чунки қулоқдаги нерв толаларининг мия билан боғлиқлиги бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Танамиздаги оғриқлар нимадан далолат беради?