09:30 / 20.02.2019
7 187

Бу ерга музлатгич ҳам олиб кел, болам...

Бу ерга музлатгич ҳам олиб кел, болам...
Отасининг ўлимидан сўнг, она бутун умрини ўғли учун бағишлади. Ўғли улғайгач уйланди, йиллар ўтиб фарзандлик бўлди. Она шу ерда ҳам фарзандини ўйлади ва ўзини қариялар уйига беришни ўғлидан сўради. Ўғил онасини қариялар уйига берди, лекин ҳар куни уни ҳолидан хабар олиб турди. Кунлардан бир кун, қариялар уйидан қўнғироқ бўлди ва онанинг аҳволи оғирлашгани, ўлим ҳолатида эканлиги хақидаги хабарни айтишди. Ўғил шошилинч қариялар уйга келди ва онасидан сўнгги васиятини сўради. Шунда она қуйидагича жавоб берди:

- Ўғлим, шу хонага кондиционер ўрнатишингни, анави бурчакка музлатгич олишингни истайман. Онанинг сўнгги истагидан ҳайрон бўлган ўғил, хўп деди-ю, истак сабабини сўради. Она жавоб берди: - Ўғлим, бу ер жуда иссиқ, мен иссиққа чидаб яшадим, аммо сен қариб, бу ерга келсанг иссиққа чидай олмайсан, сен учун кондиционер албатта керак. Музлатгичга келсак, одам қариса кам-кам, лек кун давомида тановвул қиладиган бўлиб қолар экан, мен “Қариялар уйи” берган овқатларни барини ея олмасдим, музлатгич бўлмагани сабаблик улар айниб қолар, қорним очиққанда оч қолар эдим. Мен-ку очликка чидаб яшадим, аммо сен очликка чидай олмайсан, шу сабаб музлатгич олишингни сўрадим...

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бу ерга музлатгич ҳам олиб кел, болам...