
Барчамизга маълум, кўплаб диетологлар кечқурун соат 6 дан кейин овқатланишни қатъиян таъқиқлашади. Бу инсоннинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатаркан. Ортиқча вазн ҳосил бўлиши ҳам шу билан боғлиқ экан. Уйқу орасида безовталик ва ёмон тушлар таъқиб қиларкан. Аммо халқаро саломатликни сақлаш ташкилоти ходимлари бу таъқиқловларни кескин рад этишмоқда. Улар ўтказган тадқиқотлар аксини кўрсатган.
— Тўғри, — дейилади шу тадқиқот натижалари мужассам этилган мақолада. — Кечқурун соат олтидан кейин шўр, аччиқ, ёғли ва керагидан ширинроқ таомлар истеъмолидан воз кечган маъқул. Истеъмол қилинганда ҳам ухлашга ётишдан 4-5 соат олдин бу амални адо этиш керак. Қолган таомларни туни билан еб чиққанингизда ҳам зиён кўрмайсиз. Кечқурун, айниқса, ўртача ширинликка эга йогурт, пишлоқ ва мевалар истеъмоли ошқозон-ичак тизимига салбий таъсир кўрсатмайди.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар