14:45 / 02.03.2019
8 080

Югуришнинг энг катта фойдаси маълум бўлди

Югуришнинг энг катта фойдаси маълум бўлди
Америкалик олимлар югуриш билан шуғулланишнинг ўтирган ҳолдаги ҳаёт тарзига нисбатан устунлигини маълум қилишди. Бунга бағишланган тадқиқот ҳақида Аризона университети (АҚШ) хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг кўрсатишича, югуриш билан шуғулланиш бош миянинг турли қисмларидаги ўзаро алоқаларнинг яхшиланишига олиб келади. Хусусан, югурувчиларда режалаштириш, қарорлар қабул қилиш бошқаларга қараганда яхшироқ ривожланган.

Олимлар бундай хулосага икки гуруҳдаги йигитлар (18-25 ёш) бош миясини магнитли-резонанс томографиясидан ўтказиб келишган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, тадқиқот айнан ёшларга бағишланган. Бундан ташқари, олимлар югурувчиларда бундай ҳолатларни яхшиловчи аниқ бир сабабларни маълум қилишмаган. Бунга жисмоний тарбиянинг ижобий таъсири ҳам туртки бериши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Югуришнинг энг катта фойдаси маълум бўлди