Ортиқча вазн инсонга фавқулодда ҳолатларда ёрдам бериши мумкин. Америка неврология академияси олимларининг маълум қилишича, ортиқча вазн диабет ва юрак-қон томирлари хасталикларини келтириб чиқариш хавфини туғдиришига қарамасдан, у инсультдан сўнг инсонни эрта ўлимдан ҳимоялаши мумкин.
“Шифокорлар ортиқча вазн оғир буйрак ва юрак хасталикларини бошдан кечирган инсонларнинг яшаб кетиш эҳтимолини оширишига эътибор қаратишди. Биз семириш ва инсульт ўртасида алоқа бор-йўқлигини текширишга қарор қилдик”, - деди Америка неврология академияси олими Цзолу Лю.
Олимлар миясига кучли қон қуйилиши кузатилган минглаб кекса беморларни уч ой давомида кузатиб боришди. Маълум бўлишича, ортиқча вазнга эга беморлар ўртасида инсультдан ўлим ҳолати вазни меъёрдаги беморларга нисбатан 62 фоиз камроқ кузатилган.
Олимларнинг фикрига кўра, ортиқча вазнга эга бўлган кишиларда озиқ моддалари захираси кўпроқ бўлади, шунинг учун организм учун фавқулодда ҳолатда яшаб кетишига ёрдам беради.
Мутахассислар ушбу факт илмий жиҳатдан исбот топиши учун яна кўпроқ изланишлар олиб боргандан сўнг тана вазни ва мияга қон қуйилиши ўртасида қандай боғлиқ борлиги ҳақидаги хулосага келиш мумкинлигини таъкидлашди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”