Қуёшли кунларнинг бирида муаллима ўз ўқувчиларига одатдагидек дарс ўтаётган эди. Бирдан хаёлига янги фикр келиб қолди. Қуёш нурида тобланиш ва ўзгача услубда дарс ўтиш учун ўқувчиларни ташқарига олиб чиқди.
Ташқарига чиқишгач, муаллима мактаб томорқасида янги экилган кўчатлардан бирини кўрсатиб, ўқувчилардан бирини уни суғуришга юборди. Ўқувчи бориб, кўчатни суғурди. Кейин бошқа кўчатни суғуришни буюрди. Ўқувчи уни ҳам қийналмасдан суғриб олди. Шундан кейин муаллима мазкур ўқувчига катта дарахт олдига боришни ва уни суғуришни тайинлади. Ўқувчи устозига қараб: “Устоз, бу қўлимдан келмайди. Бу дархт анча олдин экилган қадимий дарахтдир. Танаси ҳам катта. Буни суғуришга кучим етмайди” деди.
Ўқувчидан бу жавобни эшитган устоз табассум қилди ва қолган талабаларга қараб: “Бу ўсимликлар бизнинг ёмон одатларимиз деб фараз қилайлик. Ўша одатларимиз эскириб боргани сайин қалбимизда, тана аъзоларимизда чуқур ўрнашиб олади. Кейин биз улардан воз кечишимиз, қутулишимиз қийин бўлади. Ёмон одатларимиз энди кўрина бошлаган пайтда янги экилган кўчатлар каби суғуриб ташлаш осон бўлади. Шунинг учун улардан қутулиш мақсадида ҳаракатни ҳозирдан бошлайлик! Уларни яхши одатлар ва фазилатларга алмаштирайлик!” деди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”