Қайноқ чой истеъмол қилиш қизилўнгач саратони пайдо бўлиши ва ривожланиши хавфини оширади, дея маълум қилди халқаро илмий гуруҳ деб ёзади Sof.uz нашри.
Қайд этилишича, олимлар 40 ёшдан 75 ёшгача бўлган 50 мингдан зиёд киши иштирокида тадқиқот ўтказишади. Ўртача кузатиш даври ўн йилни ташкил этди. Олинган натижаларга кўра тадқиқотда қатнашган 317 нафар кўнгиллида қизилўнгач саратони қайд этилган.
Маълум бўлишича, мунтазам равишда 60 даража иссиқдан ортиқ ҳароратда 700 мл.дан ортиқ чойни ҳар куни истеъмол қилиш қизилўнгач саратони ривожланиш хавфини 90 фоизга оширади.
“Кўпчилик чой, қаҳва ёки бошқа қайноқ ичимликларни ичишни яхши кўришади. Бироқ, биз олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, жуда иссиқ чой истеъмол қилиш қизилўнгач саратони пайдо бўлиши ва ривожланиши хавфини ошириши мумкин”, - деди тадқиқот етакчи муаллифи Америка онкология жамияти профессори Фарҳад Ислами.
Профессор қизилўнгач саратони ривожланишининг олдини олиш учун қайноқ ичимлик совишини кутишни тавсия берди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”