Биз унаштирувгача ёки никоҳгача бўлган пайтда, бўлажак келинга турли хил ҳадя ва совғаларни жўнатишдан асло чарчамаймиз. Никоҳ бўлиб ўтгач эса, йиллар ўтиб кетадики, жуфти ҳалолимизга арзирли бирон нарса ҳадя қилганимизни эслаёлмаймиз. Бу – жуда катта хато.
Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтади:
“Эр аёли билан намунали оила бўлиб ҳаёт кечириши учун энг гўзал омиллардан бири шуки, эр аёлига вақти-вақти билан ҳадя ва совға бериб турсин.”
Аёл қайта-қайта бир нарсани сўраб олиши уни хурсанд қилмайди. Эр киши ҳиммат қилиши ва хотинига ҳадя бериб туриши оила мустаҳкамлиги учун шарт ва зарурдир.
Агар бунинг ҳеч имкони бўлмаса, ширин сўзимизни аямайлик! Технологиялар ривожланган бугунги даврда, кунига биттагина ширин сўзлар битилган хабар жўнатиш қийин ишмас. Зеро, яхши сўз ҳам садақа, ҳам оила мустаҳкамлигини сақлаб қолишда ёрдам берувчи асосий омиллардан биридир.
Саида Рустам қизи
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”