
Америкалик диетолог Робин Форутаннинг гапига қараганда, янги узилган мевадан дарҳол шарбат тайёрланса, бу шарбат инсон организмига фойданинг ўрнига зарар етказаркан. Чунки мева эзилган маҳал таркибидаги полифенол ва антиоксидантларни йўқотади. Оқибатда бу шарбат қондаги қанд миқдори кескин ошишига сабабчи бўлиб, қандли диабет хасталигини келтириб чиқаради.
Ҳатто, сабзи ва лавлаги шарбати ҳам организмга фойда бера олмайди. Шунинг учун диетолог барчага максимум ярим стакандан шарбат ичиш билан чекланишни маслаҳат беради. Шунда ҳам ҳафтада бир марта ичиш кифоя қилади. Қолаверса, мева шарбатини шарбат эзиш ускунасида эмас, блендерда тайёрлаш зарурлигини уқтиради. Шунда мевадаги полифенол ва антиоксидантлар оз миқдорда бўлса-да сақланиб қолади.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар