Маймуна бинти Саъд розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўз аҳлидан бошқа учун зийнатга ўта бошлаган аёл қиёмат кунидаги зулматга ўхшайди. Унинг нури йўқ», дедилар» (Имом Термизий ривояти).
Шарҳ: Мўмина-муслима аёл ўз аҳли учун, эри учун зебу зийнат қилади. Бу маънода имконидаги барча бор нарсани ишга солиб, ясан-тусан қилса, ҳеч айби йўқ. Шариатда аёлларни шунга тарғиб этилган.
Аммо мўмина-муслима аёл ўз аҳлидан бошқага чиройли кўриниш мақсадида ясаниши ва зийнатланиши мумкин эмас. Бу бегона эркакларга кўриниш учун бўлса, қиёмат куни унинг зулматига айланади. Гарчи бу дунёда ялтираб кўриниш бўлса ҳам, охиратда тескарисига айланади.
Бу ҳолатни кўрган бегона эркакнинг кўнгли бузилиши, аёлга гап отиши, ҳатто ишқибозлик қилиши мумкин. Дунёдаги бемаънигарчилик, зино ва фаҳш ишларнинг асоси шунда эканлиги бугун ҳеч кимга сир эмас. Агар кўчада ясанган аёлни кўрган одам ёмон ишга ўтмаган чоғида ҳам уйига келиб, ўз хотинини кўриб ҳалиги ясанган аёлдан паст тутса, ундан кўнгли қолиши, орада келишмовчиликлар келиб чиқиши мумкин.
Қолаверса, ясан-тусан қилиб, зебу зийнатини кўз-кўз қилиб юрган аёлларни кўриб, бошқа аёлларнинг ҳам кўнгли бузилиши табиий. Улар ҳам ўша аёлга ўхшаб юргиси, у кийган кийимларни кийгиси, таққан тақинчоқларни таққиси келади. Уйига келиб, эри билан фалончи хоҳлаган жойига бориб юрибди, нима учун мен бормас эканман, дейиши, ўша аёлнинг кийимидан ва тақинчоқларидан менга ҳам олиб берасан, деб жанжал қилиши турган гап. Ҳаётимиздаги кўпгина оилавий можаролар айни шу сабабли келиб чиқаётгани ҳам бор гап.
Шунинг учун ҳам ҳожат юзасидан кўчага чиқиши керак бўлса, муслима аёл эҳтишом билан, ўзини сақлаган ҳолда, зебу зийнат, ясан-тусан қилмай, содда ва шаръан кийиниб, бегоналарни ўзига жалб қилмайдиган бўлиб бориб келиши лозим.
"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан
Манба: Azon.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”