Парҳезшунослар фикрича, инсон парҳез боис бирор севимли маҳсулотини ея олмай қолса, тушкунликка тушиб қолар экан. Шу боис парҳез тугагач, айрим инсонларда вазннинг олдингидан ҳам ошиб кетиш ҳолати кузатилади.
Диетолог Андрей Маковецкий унчалик катта ўзгаришлар қилмай тез ва осон озишнинг беш усулини кўрсатиб берди.
1. Овқатдан 15 дақиқа аввал бир стакан сув ичинг
Таомдан аввал ичилган бир стакан сув иштаҳани камайтиради, овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди. Ҳазм қилиш тизими қанча яхши ишласа, моддалар алмашинуви ҳам яхшиланади. Бундан ташқари, қайнамаган сув ичиш – организмда ортиқча ёғ тўпланмаслигини таъминлайди.
2. Ширинликларни 14:00 гача еб олинг
Агар шундай қилсангиз, барча ортиқча калориялар сингиб кетишга улгуради. Агар барча калория эриб кетса, у ёққа айланмайди. Ширинликларни қанча кеч есангиз, ортиқча ёғ тўпланиш эҳтимоли шунча кўпаяди.
3. Кеч соат 12 да ухлаб, эрталаб 8 да уйғонинг
Организмнинг ўз биоритмлари мавжуд. Агар уйқуга вақтида ётсангиз, организм тўғри ишлайди. Организм ўзини қайта тиклаб олади, стресс пайдо бўлмайди.
4. Озишингизга ишонинг
Хаёлингиздаги “Озолмай қолсам-а?!” деган фикрни буткул чиқариб ташланг. Генетика, гормонлар ва муваффақиятсиз уринишларни унутинг. Агар биз тузалишимизга қаттиқ ишонсак, организм ҳам шунга ҳаракат қила бошлайди. Озиш ҳам шундай жараён.
5. Кўпроқ нафас олинг
Организмга қанча кўп кислород тушса, шунча кўп ёғ эрий бошлайди. Масалан, югуриш давомида биз чуқур-чуқур нафас оламиз ва жуда кўп калория йўқотамиз. Бу калорияни организм айнан ёғларни эритиш ҳисобига олади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”