
Хитой ва Англия олимлари ўзаро ҳамкорликда ташкил этган тадқиқотлар товуқ тухуми истеъмолига бағишланди. Маълум бўлдики, кунига бир дона товуқ тухуми истеъмол қилинса, юрак хасталиклари, инсультга учраш хавфи сезиларли даражада ортга чекинаркан. Олимлар бу мавзуда тўрт йил давомида изланишлар олиб боришди ва юқорида қайд этилган натижага гувоҳ бўлишди.
Аммо америкалик олимлар бу хулосаларни қатъиян рад этди. Уларнинг айтишича, қачонки одам бир ҳафтада атиги учта товуқ тухуми истеъмол қилсагина организм учун фойда бўлади. Меъёрдан оширса, аксинча хасталиклар хавфига рўбару бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар