Бозорга тушиш учун уйдан чиққан аёл, эшиги олдидаги ўриндиқда ўтирган оппоқ соқолли уч кекса чолга кўзи тушиб, аввал тўхтаб қолди. Сўнг самимият билан, чин дилдан уларни уйига таклиф қилди:
— Бу ерда ўтирган экансизлар. Оч қолгандирсиз. Марҳамат, ичкарига киринглар, сизларга бирор егулик тайёрлайман.
Кексалардан бири аёлдан эрининг уйда бор-йўқлигини сўради. Аёл ҳозир эри уйда эмаслигини, бироз олдин чиқиб кетганини айтди. Қария бошини икки ёнга тебратди:
— Эрингиз уйда бўлмаса биз ҳам даъватингизни қабул қилолмаймиз.
Оқшом эри келганда, аёл қарши томонда ўриндиқда ўтирган уч кекса билан бўлган суҳбатни унга айтиб берди.
— Сиз уйда бўлмаганингиз учун ичкарига киришни истамадилар,- деди. Кексаларнинг бу муносабатидан эркакнинг раҳми келди.
— Бир қара-чи,- деди хотинига.- Ҳамон ўша ерда ўтиришган бўлса уйга таклиф қилавер. Аёл эшикни очиб рўпарадаги соч-соқоли оппоқ ўша қарияларга дуч келди.
— Эрим келди, ҳозир уйда,- деди ва уларни яна таклиф қилди. – Бирга овқатланиш учун сизларни яна уйга таклиф қилмоқчи эдим. Аёлнинг даъватига қариялардан бири шундай жавоб берди:
— Биз бирор уйга уччовимиз бирга кирмаймиз. Ва қисқа муддат тин олиб, шундай изоҳ берди:- Ўнг томонимдаги шеригимнинг номи Бойлик, бу томонимдаги шеригимнинг эса исми Омад. Менинг отим Севги.
Ўзи ва шерикларини таништирганидан кейин Севги аёлга ғалати бир тавсия берди:
— Энди уйингизга боринг ва эрингиз билан ўзаро кенгашиб, бир қарор беринг. Орамиздан фақат биттамизнигина уйингизга таклиф қила олишингиз мумкин. Қайсимизни таклиф қилишни ўйлаб, қарор беринг ва бизга ҳам қарорингизни билдиринг.
Аёл Севгининг тавсиясини эрига айтар экан, эркак қувончдан дебди:
— Бунча яхши-я! Қайси бирини таклиф қилишимизни ўзимизга қўйганларига кўра, биз ҳам Бойликни таклиф қиламиз. Уйимиз ҳам бир пасда бойликка эришади.
Аёлнинг қарори эса бошқача бўлибди:
— Биз Омадни даъват этсак, балки оқилона иш тутган бўлмаймизми, хожам?
Қайнонаси билан қайинотасининг ўзаро суҳбатига ичкаридаги хонада келин ҳам гувоҳ эди. Келин уларнинг хонасига югуриб кириб у ҳам ўз тавсиясини сўйлади:
— Энг тўғриси Севгини даъват қилишдир! Шунда хонадонимиз меҳр-муҳаббатга бурканада.
Келиннинг тавсияси қайнота ва қайнонага жуда маъқул келди. “Энг тўғри қарор мана шу бўлди, Севгини таклиф қиламиз!” дейишди улар. Аёл эшикни очди ва уч қариядан сўради:
— Қайси бирингиз севги эдингиз? Уни ичкарига олишга қарор қилдик. Марҳамат, Севги кирсин ичкарига.
Севги уйга қараб юриб келганди, шериклари ҳам туриб Севгининг орқасидан унга эргашдилар. Аёл ҳайрат ва ҳаяжон билан Бойлик ва Омаддан сўради: “Сизлар ҳам келаяпсизларми? Мен фақат Севгини таклиф қилгандим-ку?” Аёлнинг саволига уч қария бирдан жавоб беришди:
— Агар орамиздан Бойлик ёки Омадни таклиф қилганингизда, биз даъват этилмаган, иккимиз ташқарида кутардик. Лекин сиз Севгини таклиф қилдингиз. Бу ҳолатда уччовимиз бирданига уйингизга киришимиз керак. – Аёлнинг “Нега?” дея сўрашини кутмай, Бойлик ва Омад сўзларини шундай давом этишди: - Чунки Севги бўлган ҳар жойда биз — Бойлик ва Омад ҳар доим, унинг ёнида бўламиз!
Кавсар Нур таржимаси
Манба: Azon.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”