Гаутам Адани Осиёнинг энг бой одамига айланди

"Adani Group" асосчиси Гаутам Адани Мукеш Амбанини ортда қолдириб, Осиёдаги энг бой шахсга айланди. Ушбу ўзгариш "Adani Power", "Adani Total Gas" ва "Adani Ports & Special Economic Zone" каби бир қатор "Adani Group" тузилмалари акциялари нархининг кескин кўтарилишидан кейин юз берди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар беради.
Аданининг соф бойлиги 92,6 миллиард долларга етди ва тахминан 90,8 миллиард доллар деб баҳоланган Амбанининг капиталидан ошиб кетди. Адани инфратузилма, энергетика ва логистикка эътибор қаратган бўлса, Амбанининг бойлиги асосан телекоммуникация ва чакана савдони қамраб олган "Reliance Industries" компанияси билан боғлиқ.
Бозор таҳлилчилари шуни таъкидладки, миллиардерлар бойлиги глобал бозор шароитлари ва активларнинг баҳоланишига қаттиқ боғлиқ бўлгани учун бундай тебранишлар одатий ҳолдир. Шу билан бирга, кенгроқ глобал индекс дунёнинг 20 та энг бой инсонидан еттасининг бойлиги камайганини кўрсатмоқда. Хусусан, "LVMH" раҳбари Бернар Арнонинг бойлиги 44 миллиард долларга камайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!