Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Улар (аёлларингиз) сизлар учун либос, сизлар улар учун либосдирсизлар. Сизларнинг ўзингизга хиёнат қилаётганингизни Аллоҳ билди ва тавбангизни қабул қилиб, сизларни афв этди. Энди, улар билан (рўза кечаларида бемалол) қовушиб, сизлар учун Аллоҳ ёзган (тақдир этган) нарсани (фарзандни) умид этаверингиз. Шунингдек, тонггача, яъни оқ ипнинг қора ипдан (тонгнинг тундан) ажраладиган вақтигача еб ичаверингиз.
Сўнгра рўзани кечгача (қуёш ботгунча) мукаммал тутингиз! Масжидларда эътикофда бўлган пайтларингизда (кечалари ҳам) улар (хотинлар) билан қўшилмангиз! Булар (айтган ҳукмлар) Аллоҳнинг чегараларидир. Бас, уларга яқинлашмангиз! Одамлар (ман этилган ишлардан) сақланишлари учун Аллоҳ ўз оятларини мана шундай аниқ баён қилади” («Бақара» сураси , 187-оят).
Ушбу оятда Рамазон ойида бандага қилиш ихтиёрли бўлган баъзи ҳукмлар очиқ баён этилган. Эркак аёл учун аёл эркак учун таскин бўлиши айтилган. Улар бир-бирларини либос каби иссиқдан, совуқдан, чанг-ғубор каби ташқи зарарлардан тўсиб, ҳимоялаши керак. Бир-бирларига маънавий тиргак, яхши кунларидан хурсанд бўлиб, ёмон кунларида сабрли бўлишга ундаб, далда беради. "Аъроф" сурасинингг 189-оятида: У (Аллоҳ) сизларни бир жондан яратиб, ундан унинг жуфтини унга (уйланиб) таскин топиши учун пайдо қилган зотдир”, дея марҳамат қилинган.
Рамазон покланиш ва тақво ойидир. Ейиш ичиш ва жимо қилишдан кундузлари банда ўзини тийиши билан улкан ажрни қўлга киритади. Бу оят нозил бўлгунига қадар Рамазон ойида рўзадорларга кечалари ҳам жинсий суҳбат ман этилган эди. Ифторлик қилмай ухлаб қолган киши ўйғонганида, унга ейиш-ичиш ва аёли ила муносабат ҳалол бўлмаган. Бандалар машаққат чекаётганини Аллоҳ таоло билди ва уларнинг тавбаларини қабул этди.
Шунингдек, оятда никоҳланиб оила қуришдан мақсад инсон ўзидан чиройли зурриёд қолдириш экани ва рўзани кундузлари мукаммал тарзда, яъни тил, кўз, қулоқ, қўл ҳаммасини рўзага таклиф этиш буюрилган. Аллоҳ таоло буюрган чегараларни бузиб ўтиш, яъни буюрганларини бажармаслик, қайтарганларидан тийилмаслик Унинг омонатига хиёнат ҳисобланади. «Анфол» сурасининг 27-оятида: Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга ва Расулга (буйруқларига) хиёнат қилмангиз ва (бир-бирингиздаги қўйган) омонатларингизга (ҳам) билиб туриб хиёнат қилмангиз!”, дея огоҳлантирилган.
Эътикоф Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида масжидда ибодат қилинадиган савобли амалдир. Аёл киши ўз уйида эътикоф ўтириши мумкин. Эътикофнинг энг оз муддати бир кундир. Эътикоф нияти билан ўтирган рўзадорга бир неча ишлар ман этилади. Жумладан, ҳожат тақозо қилмаганида ташқарига чиқиш, савдогарлик қилиш (молни келтирмасдан савдо қилиш мумкин), беҳуда гапириш кабилардир.
«Коҳ ота бузрук» жоме масжиди имом ноиби
Абдувоҳид ЎРОЗОВ тайёрлади.
Абдувоҳид ЎРОЗОВ тайёрлади.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади