Австралиялик олимлар тухумнинг мунтазам истеъмол қилиниши ёшга боғлиқ макуляр дегенерацияга учрамасликда ёрдам беришини исботлашди. Айнан ушбу нуқсон 50 ёшдан катта одамларнинг кўриш қобилиятини йўқотишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.
Тадқиқотчилар 15 йил давомида 3654 кишининг саломатлиги ортидан кузатув олиб боришган. Натижада улар ҳафтасига 2 тадан 4 тагача тухум истеъмол қилган одамларда ҳафтасига биттадан кам тухум истеъмол қилганларга нисбатан макуляр дегенерация 49 фоизга камроқ учрашини аниқлашган. Олимларнинг фикрича, бу тухумлардаги лютеин ва зеаксантин каротиноидлари билан боғланган, айнан шу бирикмалар касалликнинг авж олишига таъсир кўрсатади.
Лютеин ва зеаксантин кўз тўр пардасида сақланади. Эпителий пигменти, рангдор парда, цилиар тана, кўзнинг томир пардаси ва гавҳарида ҳам ушбу бирикмалар мавжуд. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади