date
views 4 165

Рамазон эслатмаси: Рўзадорлиги ёдидан кўтарилиб егулик тановул қилса рўза очиладими?

Рамазон эслатмаси: Рўзадорлиги ёдидан кўтарилиб егулик тановул қилса рўза очиладими?
Рўзадорлиги эсдан чиқиб бирор нарса еб ёки ичиб қўйса, рўза очиладими? Бу саволга «Darakchi.uz» қуйидагича жавоб берди.

Рўзанинг бузилиши билан боғлиқ қуйидаги уч хил ҳолат кузатилади: эсдан чиқариш, хато оқибатида ёки қасддан.

Рўза тутганлиги ёдида бўлмай, еб-ичиб қўйган ёки уни бузадиган амалга қўл урган кишининг рўзаси бузилмайди. Рўзадорлиги эсига тушгандан сўнг рўзани бузувчи нарсани (масалан, еб-ичишни) давом эттирмаса бўлди. Агар давом эттирса, рўзаси бузилади ва қазо лозим бўлади.

Рўзадор хато қилса, масалан, таҳорат қилаётганда оғиз чайишда сув томоғига кетиб қолса ёхуд қуёш ботмаган ҳолда ботди, деган ўйда рўзани очиб қўйса, рўзаси бузилади ва шу кун қазосини тутмоғи керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Рамазон эслатмаси: Рўзадорлиги ёдидан кўтарилиб егулик тановул қилса рўза очиладими?