Қазо лозим бўладиган сабаблар қуйидагилардир:
1)Рўзадор хато қилиб оғзини очиб қўйса (қуёш ботмаганда ботди деб ўйлаб бирор нарса еса, тонг отганда отмабди деб, ўйлаб саҳарлик қилса, оғиз чайганда ичига сув кетса);
2)Рўза тутганини унутиб, бирор нарса еб ё ичгач, рўзадорлиги эсига тушгандан сўнг еб-ичишни давом эттирса;
3)Ҳуқна (клизма) қилдирса;
4)Бурнига бирор нарса томизса;
5)Одатда ейилмайдиган нарсаларни ютса;
6)Томоғига ёмғир томчиси ё қор учқуни кирса;
7)Бировнинг мажбурлаши билан еса ё ичса;
8)Қасддан қусса ё қусуғини қайтарса;
9)Ўпганда ё қучоқлаганда маний чиқса;
10)Тиши орасидан чиққан қон кўп бўлса ва ичига кетса;
11)Тишлари орасида қолган нўхатдек ва ундан катта овқатни ютса, рўза бузилади ва бир кунига бир кун тутиб бериш лозим бўлади.
Бу муборак кунларда Аллоҳ таоло тутаётган рўзаларимизни нуқсонсиз бўлмоғини насиб айласин.Зеро, бу кунлар энг хайрли кунлардир.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазон келса, жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади”», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий).
Муҳаммад Шариф ЖУМАН тайёрлади
Манба: Azon.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади