Кўпчиликка кимнидир кутганингиздаги чексиз чўзилган вақт ҳисси таниш. Хоҳ метрода кетиш, хоҳ аэропортда кутиш, хоҳ навбатда туриш ёки ишга оид масалада жавобни кутиш бўлсин, барида ана шу ҳолат кузатилади. Кутиш дақиқаларига эгасиз ва уни бирор қизиқ ҳамда фойдали нарсаларга сарф этмоқчимисиз? Буни қандай амалга ошириш ҳақида суҳбатлашамиз.
Китоб мутолаа қилинг
Мутолаа ҳар қандай кутиш онларини безаши аниқ. Бугун китобни ҳатто мобил телефонда ҳам ўқиш мумкин. Бундан ташқари, у ривожланишингиз учун ҳам жуда фойдали.
Луғат
Смартфон ёрдам бериши мумкин бўлган яна бир машғулот – тил ўрганиш. Хорижий тил, она тили ёки муайян соҳадаги билимларни чуқурлаштириш. Телефонга керакли луғатни юклаб олинг ва исталган танаффусни билим билан тўлдиришингиз мумкин бўлади.
Қўлни совуқ сувда ювиш
Агар офисда бўлган вақтингизда чарчоқни ҳис этсангиз, қўлингизни совуқ сувда ювишнинг ўзи кифоя. Бундай усул ҳиссий зўриқишни олади ва тетиклаштиради.
Яқинларингизга ёқимли хабарнома ёзинг
Беш дақиқа бўш вақтингиз борми? Телефонни олиб, яқинларингизга хабарнома ёзинг. Исталган ёқимли сўз, кунни яхши ўтказишларини тиланг ёки ўзларини қандай ҳис этаётганларини сўранг. Бу яқинларингиз ва дўстларингизни хурсанд қилиши аниқ.
Севимли мусиқа
Кайфиятингизга мос севимли мусиқа – хотиржамлик учун қулай усул. Кайфиятни кўтарадиган қўшиқларни смартфонингизда сақланг, ана ўшанда кутиш фурсатларини ёқимли муҳитда ўтказасиз.
Маъруза
Кутиш вақтида шуғулланиш мумкин бўлган яна бир машғулот. Ўзингизни қизиқтирган маърузаларни тингланг. Шу тариқа, бирор фойдали нарсани ўрганиш учун доим вақт топасиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади