21:30 / 08.06.2019
3 579

Олимлар кам ухлаш артериал қон босими ошишига олиб келишини айтишди

Олимлар кам ухлаш артериал қон босими ошишига олиб келишини айтишди
Тиниқиб ухламаслик ҳамда камуйқулик артериал қон босими ошишига олиб келади, деб маълум қилди Аризона университети олимлари.

Олимлар 21-70 ёшли 300 нафар киши иштирокида тажриба ўтказиб шундай хулосага келишди. Тажриба иштирокчилари икки кун давомида махсус ускуна тақиб юришди. Ускуна ҳар 45 дақиқада уларнинг қон босимини ўлчаб турди.

Тажрибадан маълум бўлишича, яхши ухлай олмаган иштирокчиларда эртаси куни систолик босим кўтарилган.
Тиббиётчиларнинг фикрича, уйқунинг энг мақбул давомийлиги суткада олти-тўққиз соатдир.

Олимларнинг хулосаларига кўра, мунтазам равишда кам ухлаш гипертония касаллиги, стресс ва инсулин даражаси камайишига олиб келади. Тадқиқот муаллифлари ухлашдан олдин дераза пардаларини ёпишни ва ётоқхонага смартфон ва ёрқин дисплейли бошқа техника буюмларини олиб кирмасликни маслаҳат беришди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар кам ухлаш артериал қон босими ошишига олиб келишини айтишди