11:04 / 14.06.2019
3 073

Ўзимизга ишончимизни сўндирувчи 5 та фаолият

Ўзимизга ишончимизни сўндирувчи 5 та фаолият
Кўпроқ натижага эришишни истайдиган, лекин ўзига ишонмайдиганларга бир нечта тавсиялар.

Ўзига нисбатан дадил бўлган кишилар беихтиёр равишда таҳсинларга сазовор бўлишади. Нигоҳларида ҳар қандай вазифани қойиллатишга тайёрликларини сезамиз. Аслида эса, улар шунчаки шахсий баҳони тушириб юборувчи салбий фикрлар ва ҳиссиётлардан қочиш илмини пухта эгаллашган.

1. Солиштириш
Болалик чоғимиздан биз доимо бошқалар билан беллашиб келамиз. Бироқ, ҳар бир одам билан қиёслашда ғалаба қозониш иложсиз. Бунинг ўрнига ўзимизнинг энг яхши натижамизни кўрсата оляпмизми деб савол ташлаган маъқул. Жавоб топиш учун энг кучли ва ожиз томонларимизни тан олиб фикрлаш керак. Ҳар янги кунни кечаги ўзингизга нисбатан яхшироқ натижага эришишга сарфласангиз, шахсий ривожланиш сиздан кўп куч ва вақтингизни олади. Натижада бошқалар билан ишингиз ҳам бўлмайди.

2. Ўтмишдаги омадсизликлар
Ўтмишдаги муваффақиятсизликлар аламига бардош бериб, янги чўққиларни забт этишга интилиш фавқулодда жасурлик талаб этади. Ғалаба сари бор кучингизни жамланг ва омадсизликлар ҳақидаги ўйлар ўз мақсадингиздан чалғитишига йўл берманг.

3. Пухта тайёрланмаслик
Ҳар бир кун келажакда биз эришишимиз мумкин бўлган ғалабаларга ҳозирлик кўриш имкониятини беради.
Ғолиблардай яшаш учун, улар каби фикрлаш керак. Бир марта бўлса ҳам чемпион бўлган одам ғалаба қанча меҳнат эвазига келганини яхши англайди.

Кўпроқ меҳнат қилишга тайёрмисиз? Натижага эришиш йўлида дуч келадиган қийинчиликларга бардош беришга ишончингиз комилми? Жавобингиз ижобий бўлса, бўлажак ғалабаларингиз сари ҳаракатни бугундан бошланг. Шахсий ишонч эгалланган зарур билим ва кўникмалар ортидан келади.

4. Қўрқув
Танбеҳ-у дашномлардан ҳадиксираш кўзланган мақсаддан чалғитувчи энг катта қўрқув ҳисобланади. Агар бировлар фикрига ўзимиз эътибор қаратмасак, улар ҳеч қандай таъсир кучига эга эмас. Сизнинг шахсий баҳойингиз ҳар қандай ваҳима ва қўрқувдан муҳимроқ.

5. Салбий фикр юритиш
Атрофда минглаб имкониятлар мавжудлигини доимо ёдда тутинг. Сизни жарликка етаклаётган ва руҳиятингизда умидсизлик туйғусини уйғотаётган хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Нафақат ҳозирги кайфиятингиз, қолаверса келажагингизга алоқадор бўлган конструктив фикрлашни ўрганинг.

Эслаб қолинг, шахсий ишонч ғалаба сари йўлнинг ўзи эмас, балки унинг муҳим сабаби ҳам ҳисобланади.
Сиз нимани хоҳласангиз эриша оладиган даражада кучли, ақлли ва лаёқатлисиз. Шундай экан ўзингизга шубҳа қилишга умуман асос йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўзимизга ишончимизни сўндирувчи 5 та фаолият