Жуда қисқа, бироқ шиддатли кечувчи машғулотлар 2-турдаги қанд касали ривожланиши хавфини камайтириши мумкин. Эътиборлиси, бу машғулотларга арзимаган вақт кетади.
“МедикФорум” порталининг хабар беришича, ушбу машғулотларга ҳар ҳафта фақатгина 2 дақиқа ажратиш кифоя қилар экан. Бундай фикрга Шотландиядаги Абердин университети ходимлари тегишли тадқиқотдан кейин келишди.
Олимларнинг таъкидлашича, агар ҳар ҳафта ҳар бири бир дақиқадан давом этувчи шиддатли машқлардан 2 та сеанс ўтказилса, қанд касаллигининг олдини олиш мумкин экан. Олимлар бундай қисқа, бироқ шиддатли машқларнинг самарасини ҳар кунги 30 дақиқалик ўртамиёна жисмоний фаоллик самарадорлигига қиёслашган.
Тадқиқот давомида ортиқча вазнли, қанд касали хавфига эга кўнгиллилардан олинган маълумотлар таҳлил қилинган. Улар 8 ҳафта давомида велотренажёрда ҳафтасига 2 мартадан машғулот ўтказишиб, тренажёрда 6 сониядан 10 марта шиддат билан ишлашган. Аниқланишича, бу уларнинг юрак-томир тизимлари ҳолатини ва организмнинг қонни шакардан тозалай олиш қобилиятини яхшилаш учун етарлилик қилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади