19:55 / 19.06.2019
5 458

Нима учун одам 40 ёшдан кейин семиради ва буни қандай тўғрилаш мумкин?

Нима учун одам 40 ёшдан кейин семиради ва буни қандай тўғрилаш мумкин?
Метаболизм ва гормонлар сизга қарши ишлаганда қоматни сақлаш борасида Лайфхакер қуйидаги маслаҳатларни берди.

Метаболизм секинлашади
2010 йилда ўтказилган йирик тадқиқотда турли ёшдаги 8 минг киши синовдан ўтказилган ва 40 ёшдан кейин базавий метаболизм 3,1-3,3 фоизга камайиши аниқланган.

Демак, тана сокинлик ҳолатида кунига 50-60 дан камроқ килокалория сарфлайди. Агар жисмоний фаоллик даражаси ва одатий парҳез ўзгартирилмаса, йилига уч килограмм вазн тўплашингиз мумкин.

Нима қилиш керак?
Овқатланишни қайта кўриб чиқиш ва калориялар истеъмолини қисқартириш лозим. Агар вазн ташламоқчи бўлсангиз, тезкор углеводлар миқдорини қисқартиринг, ҳеч бўлмаганда истеъмол қилинаётган калорияларни ҳисобланг ва кундалик нормадан ошмасликка ҳаракат қилинг.

Мушак массаси йўқотилади
50 ёшдан кейин мушак массаси жуда тез – йилига 15 фоизгача йўқотилади. Бироқ мушак кучларни йўқотиш жараёни ўттиз ёшдан кейин ишга тушади. 2013 йилда ўтказилган тадқиқотга кўра, 40 ёшгача ва 40 ёшдан катта одамлар мушак массаси миқдори ўртасидаги фарқ 16,6 дан 40,9 фоизгача бўлган кўрсаткични ташкил этади.

Ёш билан боғлиқ ўзгаришлар, жисмоний ҳаракатнинг мавжуд эмаслиги, тестостерон даражасининг тушиши – буларнинг бари мушак массаси миқдорига салбий таъсир қилади. Ахир организм унга хизмат қилиш учун кўп қувват сарфлайди. Мушакни йўқотганда метаболизм кўпроқ пасаяди ва ортиқча килограмм тўплаш эҳтимоли ортади.

Нима қилиш керак?
Агар шу пайтгача спорт билан шуғулланмаган бўлсангиз, бошлашнинг айни вақти. Машқлар ва оқсил истеъмоли мушак массасини оширишда сизга ёрдам беради.

Гормонал фон ўзгаради
35 ёшдан кейин аёлларда эстроген ишлаб чиқарилиши пасаяди. Бу эса вақт ўтиши билан менопауза ва климакс бошланишига олиб келади. Эстрогеннинг кўп миқдорда бўлиши ёғ тўпланишига ҳисса қўшса ҳам унинг етишмаслиги ҳам вазнга салбий таъсир қилади. Постменопауза даврига ўтиш абдоминал ёғ миқдори ва глюкоза ҳамда инсулин даражаси ортиши билан характерланади.

Эркакларда тестостерон 30 ёшдан кейин пасаяди, бироқ бу 40 ёшдан кейин сезилади. 1991 йилда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, эркакларда 39 ёшдан кейин эркин тестостерон (оқсилга боғлиқ бўлмагани) даражаси йилига деярли 1,2 фоизга пасаяди.

Депрессия, либидонинг пасайиши, мушак массасининг йўқотилиши ва ёғ фоизининг ортиши, буларнинг бари – тестостерон даражасининг пасайиши белгилари.

Нима қилиш керак?
Қалқонсимон без - гормонлар ишлаб чиқарилишига бевосита масъул органни текширинг. Аёлларнинг салкам 20 фоизи 40 ёшдан кейин қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолардан азият чекади. Агар ўзингизни ҳолсиз ҳис қилсангиз ва ҳеч қандай сабабларсиз вазн тўплаётган бўлсангиз, шифокордан гормонал барқарорликни текшириш учун тест ўтказиш зарурияти ҳақида сўранг. Эҳтимол, гормонал терапия вазн тўплашдан халос бўлишда ёрдам берар.

Бундан ташқари, машғулотлар, юқори оқсилли парҳез, зўриқишнинг мавжуд эмаслиги каби тестостеронни оширишнинг табиий усуллари ҳам мавжудлигини унутманг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун одам 40 ёшдан кейин семиради ва буни қандай тўғрилаш мумкин?