
Фото: «Apa.az»
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испаниянинг Марбелья дам олиш масканида жойлашган 1,45 млн. еврога баҳоланаётган виллани сотиб олмоқда. «The Sun» хабарига кўра, футболчи назарига тушган уй UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг уйига қўшни жойлашган.
Хабарларга кўра, бу уй шаҳар ташқарисидаги гольф-клуб ҳудудида жойлашган.
Айтишларича, бу кошонанинг ўз тренажёр зали, кинозали, бассейнлари бор, Ўрта Ер денгизи шундоққина кўриниб туради.
Маълумот учун: Марбелья — Малага вилояти таркибига кирувчи шаҳар ва муниципалитет бўлиб, Андалусия мухторияти ҳудудида жойлашган. Унинг денгизбўйи ҳудудида машҳур Коста-дель-Соль курорти ва ҳашаматли Пуэрто-Банус порти бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар