11:59 / 06.08.2019
5 077

Иссиқ ёки совуқ — қўлни қандай сувда ювган маъқул?

Иссиқ ёки совуқ — қўлни қандай сувда ювган маъқул?
Фото: «Pixabay»
Одамларни қайси сувдан фойдаланиш гигиена нуқтаи назаридан тўғрироқ деган савол ҳамиша қизиқтириб келган. Айниқса, далада ишлагандан кейин ёки нотоза нарсаларни ушлагандан сўнг қандай сув қўлдаги микробларни яхшироқ йўқотиши кўпчиликни қизиқтиради.

Қўлни тез-тез ювсак микроб ва вируслардан ҳимояланамиз. Лекин баъзилар иссиқ сув совуғидан яхшироқ дейишади. Шу тўғрими? Очиғи, жавобдан ҳайрон қолишингиз тайин.

Хўш, қандай сув бактерияларга қирон келтиради?

Қўл қанча кўп ювилса, шунча яхши. Буни кўпчилик билади. Лекин иссиқ сув чиндан ҳам самаралироқми? Ратгер университети (Нью-Жерси штати, АҚШ) олимлари бу жумбоқнинг тагига етишди. Буни қарангки, совуқ сув ҳам иссиқ сув каби шунча бактерияни ювиб тозалар экан.

Тадқиқот раҳбари, профессор Дональд Шаффнернинг сўзларига кўра, ҳарорат ҳақида гап кетганда одамлар фақат ўз сезгиларига таяниши зарур. Қўл юваётган сувнинг қанчалик иссиқ бўлиши аҳамиятга эга эмас, муҳими — жараённинг давомийлигида. Профессорнинг фикрича, теридаги аксар патогенларни йўқотиш учун ўн сониялик ювиш кифоя қилади.

Совун-чи?

Қизиғи шундаки, олимлар қўл ювиш самарадорлигига нафақат сув ҳарорати, балки ишлатилган совун миқдори ҳам таъсир кўрсатмаслигини аниқлашди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, одамлар қўлини қонун-қоидаси билан ювиши даркор.

Бироқ британиялик айрим олимлар америкалик ҳамкасбларининг тадқиқот натижаларига шубҳа билан қарашмоқда. Уларнинг ишонч билдиришича, фақат иссиқ сувгина совундаги тозаловчи субстанцияларни фаоллаштириб юборади: ўшанда зарарли микроорганизмлар ўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Иссиқ ёки совуқ — қўлни қандай сувда ювган маъқул?