19:27 / 17.09.2019
8 182

Олимлар қонни ёшартирувчи мевани аниқлашди

Олимлар қонни ёшартирувчи мевани аниқлашди
Фото: «Food News»
«Лента»нинг ёзишича, архат (лотинча Siraitia grosvenorii) мевасини истеъмол қилиш қаришни секинлаштиради. Бу ҳақда «Food News» хитойлик олимларнинг «The American Journal of Chinese Medicine» журналида чоп этилган мақоласига таяниб маълум қилган.

Соғлом овқатланиш ҳақида янгиликларга ихтисослашган сайтнинг таъкидлашича, 10 ой давомида архат билан боқилган сичқонларда қариш жараёни секинлашган. Олимларнинг изоҳлашича, мева қизил иликда махсус ҳужайралар функциясини кучайтириб, қайта тикланишга кўмаклашади.

Мутахассисларнинг фикрича, сичқонлар устида ўтказилган тажриба натижалари одамларга ҳам тегишли деб ҳисобласа бўлади.
— Бу натижаларга асосланиб тадқиқотчилар гуруҳи архат истеъмол қилиш инсон умрини узайтириши мумкин деган хулосага келишди, — деб ёзилган нашрда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар қонни ёшартирувчи мевани аниқлашди