Биз "одамлар нима дейди?" мезони бўйича яшайдиган халқмиз. Тўйларимизни ҳам ҳукумат белгилаб, тартибга солиши керак.
Тўйни тартибга солишга эътироз билдирмоқчи эдим, йўқ, кейин тўғри қилишяпти, деган фикрга келдим.
Нега дейсизми? Кузатиб кўринг.
Чиқиндини чиқинди қутисига эмас, кўчага ташлаймиз, ҳожатхонада сув тушириш ипини тортмаймиз, машинамизни бировга халақит қиладими-йўқми, ўйламай исталган жойга қўямиз, навбатга туриш деган нарса умуман ёт, оддий ўзи битадиган ишга таниш ахтарамиз, коммунал тўловни қачон эшигимиз тагига сўраб келсагина тўлаймиз, адолат талаб қиламизу фарзандимизни ўқишига пул тиқамиз, кеча писиб юргандик, энди милицияга ўдағайлаймиз, одамга кийимига, соқолига қараб, мартабасига қараб муомала қиламиз.
1000 долларни артистга бергани, 100 долларга кўйлак кийгани пул топилади, аммо 50 минг сўмлик китобга пулимиз етмайди, ҳажга боришга навбатни суриш учун пул тиқамиз (тасаввур қилинг, қайсидир мусулмонни бордирмай айнан сиз боришингиз учун), қизимизни турмушга бериш учун қарзга темир дарвоза ўрнатамиз, санайверсам адоғи йўқдек.
Ичимиз бўш, бўм-бўш, ишонмасангиз, одамларни юз-кўзларига боқинг: 7 ёшдан 70 ёшигача чин дилдан очилиб кула олмайди, ҳаётдан баҳра ололмайди, ҳамманинг ғами бор, ташвиши бор. Ўзимиз ташкил қилган, ўзимиз ўйлаб топган, ўзимизга тўсиқ бўлган ташвишлар.
Аслида жиннилар эмас, биз жиннимиз, бир-биримизга анграйиб, сохта мулозамат, мақтовлар, кибр, манманлик, бойликка ҳирс қўйган, шу билан обрў топаман деган нафс қуллари.
Бизни тартибга солиб туриш керак, акс ҳолда ўнгланмаймиз. Шунга ўрганганмиз, минг афсус. Ўзимиз ўзгармас эканмиз, балога ҳам эриша олмаймиз. Шунақа ишламайдиган қонунлар, қарорлар қабул қилиб, бақир-чақир, асаббузарлик, камситиш, адолатсизлик, порахўрлик остида умр ҳам поёнига етиб, кейинги авлод яна шуни давом эттираверади.
Ўзимиз ўзгаришимиз керак.
Оқилжон НАЖМИДДИНОВ
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади