Фото: «sterlegrad.ru»
Экспертлар қон гуруҳи инсон умри давомийлигига таъсир кўрсатишини маълум қилишди. Бу қоннинг антитанача, антиген ва эритроцитлар тўплами хавфли касалликларга мойиллигини ифодалаши билан боғлиқ, дея ёзади «Хабар» нашри.
Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, мутахассислар 1-қон гуруҳи вакиллари энг узоқ умр кўришини аниқлашди. Айнан улар кўпгина касалликларга чидамли бўлишади. 2-қон гуруҳидагилар эса қандли диабет, инфекцион ва вирусли касалликларга мойилдирлар. Бундан ташқари, улар стресс ва сурункали чарчоқ синдромига дучор бўлишади.
3-қон гуруҳи эгалари орасида узоқ умр кўрувчилар камроқ. Улар ангина, отит билан кўп касалланишади. Онкологик хасталиклар эса кам кузатилади. Борди-ю, учраган тақдирда ҳам, кўпинча ошқозон-ичак йўли саратонига мубтало бўлишади. Саломатлик бобида 4-қон гуруҳи вакилларининг омади чопмаган кўринади. Улар кўпинча инфекцион касалликларга кўп чалинишади ва юрак нуқсони хавфи юқори туради.
Шу ўринда яна бир бор ёдга соламиз: соғликда муаммо келиб чиққанда ўзбошимчалик билан даволанманг. Энг аввало, шифокорга мурожаат этинг. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади