21:38 / 26.09.2019
4 456

Чанқоқни қондирувчи энг яхши ичимлик аниқланди. Лекин бу сув эмас

Чанқоқни қондирувчи энг яхши ичимлик аниқланди. Лекин бу сув эмас
Фото: «Pixabay»
Шотландиядаги Сент-Эндрю университети тадқиқотчилари қайси ичимлик чанқоқни яхшироқ қондиришини аниқлашди. Ушбу мақсадда мутахассислар қаҳва, сут ва алкоголли ичимликларнинг танага таъсирини таққослашди, деб ёзади «Рамблер». Тажриба натижалари ҳақида CNN хабар берган.

Профессор Рональд Моганнинг сўзларига кўра, сут оддий сувдан кўра чанқоққа қарши курашишда яхшироқ натижаларни кўрсатган. Чунки жонивордан олинган ичимлик таркибида қанд лактозаси, озроқ оқсил ва ёғ мавжуд.

Буларнинг бари ошқозондан суюқлик кетишини секинлаштиришга ва узоқроқ вақт давомида суюқлик ичиш хоҳишини ҳис қилмасликка ёрдам беради.

«Танани намиқтириш»да қаҳва ҳам ёмон натижа кўрсатмади. Гап кофеинли 2 – 4 финжон ичимлик қабули ҳақида кетмоқда.
Қаҳванинг пешоб ҳайдаш хусусиятини жуда кам қаҳва ичадиган одамларда кузатиш мумкин. Мунтазам қаҳва ичувчи кишиларда бундай реакция камроқ қайд этилади.

Ҳар қандай ҳолатда қаҳвага 2 ош қошиқ сут қўшиш орқали пешоб ҳайдаш хусусиятини камайтириш мумкин.
Чанқоқни, яхшиси, пиво билан қондирманг. Акс ҳолда жуда кўп ичишга тўғри келади. Эрталаб бу юз шишиши билан намоён бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Чанқоқни қондирувчи энг яхши ичимлик аниқланди. Лекин бу сув эмас