Фото: «Яндекс»
Мушак массасини ошириш, қонда қанд миқдорини барқарорлаштириш орқали хушбичим бўлишга ёрдам берадиган ичимликлар мавжуд. Уларни ухлашдан олдин мунтазам ичиб юрсангиз, бир неча килограмм ортиқча вазндан қутулишингиз мумкин, деб ёзади «Хабар» нашри.
Тунига бир стакан илиқ ёки хона ҳароратидаги сутни ичиб ётиш фойдали. Ушбу ичимлик таркибидаги триптофан ва кальций яхши ухлашга ёрдам беради. Маълумки, уйқуга тўймаслик ёғ тўқимаси ортишига олиб келади. Устига-устак, сут оқсили мушак массасини мустаҳкамлайди.
Қомати расо бўлишга уйқуга ётишдан олдин бир стакан узум шарбати ичиш кўмаклашади. Ўсимлик меваси таркибида ресвератрол бор. Ушбу табиий фитоалексин оқ ёғни қўнғир ёғга айлантиради: у эса қувват олиш учун организм томонидан сарфланади.
Ортиқча вазнга қарши курашишда яна бир ичимлик кефир ҳисобланади. Унинг ферментланган пробиотиклари ичаклар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Натижада ҳазм қилиш, витамин ва минераллар сўрилиши яхшиланади. «British Journal of Sports Medicine»нинг ёзишича, кефир уйқуни яхшилайди ҳамда машғулот самарадорлигини оширади.
Озишга ёрдам берувчи ичимликлар рўйхатига экспертлар мойчечак чойини ҳам киритишди. У тез ухлаб қолишга кўмаклашади, чунки организмда глицин нейротрансмиттер даражаси кўпаяди ва қонда қанд миқдори барқарорлашади. Буларнинг бари вазн ташлашга ёрдам беради.
Шубҳасиз, озиш учун универсал ичимлик оддий сув саналади. У алмашинув жараёнларини тезлаштиради: бу келишган қад-қомат учун ниҳоятда зарур. Тунига сув ичиб ётиш уйқу вақтида тикланиш самарадорлигини кучайтиради. Фақат меъёрни унутмасангиз бўлгани. Тунда ҳаддан ташқари кўп сув ичиш тавсия этилмайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади