13:02 / 03.10.2019
4 383

Самолётдаги энг ёмон жойни биласизми?

Самолётдаги энг ёмон жойни биласизми?
Фото: «Depositphotos»
Аксарият авиакомпаниялар чипта харидида бепул жой танлашни таклиф этишади. Бироқ парвоз қулайроқ бўлиши учун мутахассис ва саёҳатчиларнинг тажрибасини ўрганиб чиқиш лозим, деб ёзади «Xabar.uz» нашри.

Фавқулодда чиқиш эшиги ёнидаги ўрин
Стюардессалар у ерга аёллар, болалар ва кексаларнинг ўтиришини тавсия қилмайди. Ўзи кўпчилик бу жойни яхши деб ўйлайди. Чунки олдида оёқларни узатиш учун бўш жой бор. Аммо бу жойдаги ўриндиқнинг суянчиғи орқага ётмайди. Унинг олдида ўтирган йўловчи эса бундай имкониятга эга. Шундай экан, фавқулодда чиқиш эшиги ёнида ўтириб қолган одамнинг қулай парвоз қилиш эҳтимоли жуда кам.

Охирги қатордаги ўриндиқлар
Одатда охирги қатордаги ўриндиқларнинг суянчиғи ҳам орқага ётмайди. Чунки бунинг учун орқада етарлича жой йўқ. Аксинча, олд тарафингизда ўтирган йўловчилар сизга халақит беришади. Устига-устак, парвоз вақтида ҳожатхонага навбатда турган одамлар ноқулайлик туғдиради. Чунки унчалик катта бўлмаган лайнерларда кабинка дум қисмида жойлашган бўлади. Битта яхши томони бор: борт ходимларининг хонаси ҳам ўша ерда жойлашган. Улар егулик ва ичимликларни сизга биринчи бўлиб олиб келишади.

Бизнес-классдаги биринчи қатор
Бизнес ва эконом класси бор аксарият самолётларда улар девор билан ажратилган бўлади. Одатда уларга гўдаклар учун беланчак жойлаштирилади. Шу боис бу жойни танласангиз, катта эҳтимол билан ёнингизда ёш болали аёллар парвоз қилишига ҳам тайёр туринг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Самолётдаги энг ёмон жойни биласизми?