17:08 / 07.10.2019
3 986

Огоҳ бўлинг: тирноқ лаки ҳаёт учун хавфли

Огоҳ бўлинг: тирноқ лаки ҳаёт учун хавфли
Фото: «Nurlat-tat»
Тирноқ лакида танага тикланмас зарар етказиши мумкин бўлган юқори токсик модда бор. Бу ҳақда «НТВ» телеканалида бир қанча шифокор ва экспертлар маълум қилишган.

Тирноқ воситаси қуюқлашиб қолмаслиги учун унга формальдегид, чиройли бўлиши учун толуол, лак ёрилиб кетмаслиги учун дибутилфталат қўшишади.

— Дибутилфталат одамнинг эндокрин ва репродуктив тизимига таъсир ўтказади. У айрим мамлакатларда тақиқланади. Формальдегид ҳам юқори токсик бирикма саналади. Тахминларга кўра, у онкологик касалликларни чақиради, — деб таъкидлайди Н.Д.Зелинский номли органик кимё институти тадқиқотчи-муҳандиси Ольга Мулина.

Токсиколог Евгений Ковалевнинг изоҳлашича, бирикмаларнинг хавфли таъсири уларни ишлатгандан сўнг ўн йил ўтиб юзага чиқиши мумкин.
— Жигарга таъсир кўрсатиши, цирроз, обструктив бронхитни келтириб чиқариши мумкин, — дейди у.

Яроқлилик муддати ўтгач лакдаги таркибий қисмлар янги токсик бирикмаларни ҳосил қилади. Кўпгина маникюр салони ходимлари бу моддани фақат бўёқ рангига қараб фарқлашади, қадоғининг бутунлигига ва ишлаб чиқарилган санасига эътибор беришмайди, дейилади материалда.

Тирноқ лаклари ишлаб чиқарувчи корхона директори Шамиль Магеррамовнинг фикрича, аксарият салон эгалари бу турдаги косметик воситаларни энг арзон таркибий қисмлардан ўзлари ясаб олишади.

— Заҳарли бўлсаям арзонроғини олишга ҳаракат қилишади (бундай лакнинг таркибий қисмларидан бири – метакрилат). У роппа-роса 30 кун сақланади, мижоз эса билмасдан келаверади. Бу шунчаки даромад қилишнинг йўли, — деб тушунтиради у.

Шифокорлар 3-FREE ёки 5-FREE ёзуви бўлган лаклардан фойдаланишни маслаҳат беришади. У учта ёки бешта хавфли моддадан холи эканини англатади. Бундан ташқари, маҳсулот қадоғида бўёқнинг очилгандан сўнг қанча вақтгача сақланиши мумкинлиги кўрсатилиши зарур.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Огоҳ бўлинг: тирноқ лаки ҳаёт учун хавфли