Фото: «22century.ru»
АҚШдаги Гарвард тиббиёт мактаби олимларининг ўрганишича, деменция ва эпилепсия билан боғлиқ миядаги нейронларнинг ортиқча фаоллиги қариш ҳамда бевақт ҳаётдан кўз юмишга таъсир кўрсатади. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.
Тадқиқотчилар 60 ёшдан 100 ёшгача бўлган одамларнинг мия тўқималаридаги генларни таҳлил қилишди. Буни қарангки, 60 – 80 ёшларда вафот этганларга нисбатан узоқ умр кўрган одамларда асабий ҳаяжонланиш билан боғлиқ генлар фаоллиги сустроқ кечган. ДНК фаоллиги генлар экспрессияси чоғида синтезланадиган РНК-молекулалар — транскриптлар сонига кўра ҳисобланган.
Нематод ва генетик модификацияланган сичқонлар устида ўтказилган қўшимча тажрибалар, шунингдек, узоқ умр кўрувчиларнинг мия тўқималари таҳлили асабий ҳаяжонланиш билан умр кўриш даражаси ўртасидаги ўзгаришларни намойиш этди. Бунда «REST» оқсили ҳал қилувчи роль ўйнайди. У нейронларнинг ортиқча фаоллигини босади. Ушбу оқсилни блоклаш эрта ўлим хавфини оширади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади