12:00 / 26.10.2019
5 631

Алишер Усмонов ва Фаттоҳ Шодиев талабаликда картошка пишириб еган дамларини эслади

Алишер Усмонов ва Фаттоҳ Шодиев талабаликда картошка пишириб еган дамларини эслади
Москва давлат халқаро муносабатлар институтини 1976 йилда тамомлаган Фаттоҳ Шодиев собиқ Совет Иттифоқидаги энг бой тадбиркорлардан бири ҳисобланади. Талабалик пайтида у Алишер Усмонов билан битта хонада яшаган, дея ёзади Sof.uz.

“Бюджетимизни асосан ота-оналаримиз тузиб беришарди, биз эса бошқарардик. Қувноқ пайтлар эди, асосан картошка, товуқ, сабзавотлар пиширардик. Вьетнамликлар сельдь балиғи қовуришарди, бу уларнинг севимли таоми эди, лекин бизга ёқмасди”, – дея эслади Фаттоҳ Шодиев Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг 75 йиллигига бағишлаб суратга олинган “МДХМИ. Дунёнинг барча тилларида” номли фильмда.

Талабалик йиллари ҳақида Алишер Усмонов ҳам гапириб берди. Унинг айтишича, биринчи йили ўқишга киролмаган. Шундан сўнг Тошкентга қайтиб, қиличбозлик билан астойдил шуғулланган, спорт устаси даражасига эришган. Аввалига Ўзбекистон, кейин Совет Иттифоқи терма жамоасига кирган.

Алишер Усмонов илк бизнес схемасини курсдошлари билан картошка тергани борганида ўйлаб топган экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Алишер Усмонов ва Фаттоҳ Шодиев талабаликда картошка пишириб еган дамларини эслади