22:45 / 29.10.2019
6 783

Ёш йигит 10 та энергетик ичимликни ичганидан кейин юрак хуружига учради

Ёш йигит 10 та энергетик ичимликни ичганидан кейин юрак хуружига учради
26 ёшли бемор қўлида пайдо бўлган фалажлик ва ҳаддан ташқари терлашдан шикоят қилиб касалхонага ётқизилган.

Шошилинч тиббий ёрдам мутахассисларининг хабарларига кўра, шифокорлар Техас штатидаги одамнинг юрагини текшириб, унинг артериялари қон ўтказиб бериш ўрнига, зарарли моддалар билан тўлиб, тиқилиб қолганлигини айтишмоқда.

Кўп ўтмай унинг кўкрагидаги оғриқлар Monster va Rok Star деб номланган тўрт литрлик энергетик ичимликлар туфайли эканлиги маълум бўлди. Шифокорлар унинг бу ёмон одати юрак хуружини келтириб чиқарган деб тахмин қилишмоқда, деб хабар беради Daily Star.

Йигит шифокорларга унда тўққиз соат давомида кўкраги ва қўлида оғриқлар бўлганлигини айтган. Шунингдек, у шифокорларга хавфли одати борлигини тан олишдан олдин кўнгил айниш ва қусиш ҳисси ҳақида шикоят қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёш йигит 10 та энергетик ичимликни ичганидан кейин юрак хуружига учради