Юта штатида яшовчи 18 ёшли Мадди Нелсон исмли қиз, калян чекканлиги сабабли терисига салбий таъсирларни бошидан ўтказди, дея хабар беради Healthy Food House.
Мадди уч йил олдин нол фоиз никотинли калян чекишни бошлаган, босқичма-босқич 3 мг никотинга қадар. Бу йилнинг бошида у иштаҳасини йўқотган ва бир мунча вақт кўнгил айниш ва кўкрак оғриғи каби енгил аломатларни ҳис қилган. Аммо улар ўткирлашган, унинг орқа ва буйракларида кучли оғриқлар бўлган, жуда баланд даражали иситмалагандан сўнггина касалхонага ётқизилган.
Бир неча кун ўтгач, оиланинг энг ёш фарзанди бўлган Маддининг нафас олиши қийинлашди. Кўкрак қафаси рентгенограммаси унинг аҳволи оғирлигини кўрсатди, шунинг учун унинг оиласи ва шифокорлар уни комага солишга қарор қилишди.
GoFoundMe саҳифасида Нелсоннинг опаси Андреа Фуллмернинг ёзишича, бу қарорга келиш қийин бўлган, аммо Мадди аҳволи жуда оғирлашган ва улар энди у билан яна гаплашолмасликларидан қўрқиб комага розилик билдиришган.
У 3 кун комада ётди. Шу вақт ичида шифокорлар тестларни ўтказишди ва унинг эозинофилик пневмониядан азият чекаётганини аниқладилар.
Бу турли хил оғирликдаги кам учрайдиган ўткир респиратор касаллик бўлиб, у ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган ўткир респиратор, яъни сиқилиш синдроми каби намойишни ўз ичига олади.
Комадан уйғонганидан сўнг, шифокорлар Маддига унинг касаллиги калян чекиш туфайли келиб чиққанлигини айтишди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади