Кўпчилик тонгда туриб югуришга эринади. Баъзида эса ухлашни афзал кўришади. Бироқ бундай инсонлар дангасалик туфайли тонгги югуришнинг ижобий таъсирларидан бебаҳра қолиши мумкин.
Барчамиз югуриш саломатлигимиз учун фойдали эканлигини яхши биламиз. Бироқ югуриш кундалик турмуш тарзимизда айнан қандай таъсир кучига эга эканлигини яхши билмаймиз.
Америкалик олимларнинг таъкидлашича, касалликларни олдини олиш учун бир кунда 15-30 дақиқа югуриш кифоя. У инсон саломатлигига қуйидагича таъсир кўрсатади:
Мия фаолиятига таъсири
Югуриш юрак уриш тезлигини ва кислородга бой қон оқимини оширади. Ёши катта инсонларда юрак-қон томир фаолиятининг яхшиланишига ёрдам беради.
Яхши кайфият
Тонгги югуришни одат қилган кишиларнинг руҳиятида ижобий ўзгаришлар кўп кузатилади. 2012 йилги тадқиқот натижаларига кўра, жисмоний машқлар билан доимий шуғулланувчилар бошқаларга нисбатан сабр-бардошли бўлишар экан.
Яхши уйқу
Куни бўйи яхши кайфиятда юрган одам тунда ҳам мириқиб ором олади. Бунинг учун эса мунтазам 10-15 дақиқа югуриш талаб этилади. Бундан ташқари, югуриш тушкунликни камайтириш орқали инсонни айрим муаммолардан халос этади.
Қон босимида
Юқори қон босимидан қийналадиган инсонларга жисмоний машқларни қолдирмай бажариш тавсия этилади. Буларнинг орасида югуриш ҳам бор. Натижада юқори холестерин ва диабетга чалиниш хавфи камаяди.
Юрак касалликларида
Ҳар куни 5 дақиқа югурган одамда юрак-қон томир касаллиги хавфи йўқолади. Шу сабабли улар орасида узоқ умр кўрувчилар сони кўп бўлади. Бироқ фақат вақт топилганда югуриш, баъзида уйқуни афзал билиш ижобий натижага эришишга тўсқинлик қилади.
Узоқ умр кўришда
Мунтазам тонгда югуриш ўрта ҳисобда инсон умрини 3 йилга узайтиради. Буни жисмоний машқлар бажарадиган ва бажармайдиган инсонлар ўртасидаги фарқлар орқали ҳам билиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Ўттиз йил қамоқда айбсиз ўтирган маҳбусга 13 млн доллар берилди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
Тошкентда жамоат транспорти нархи 3 минг сўмгача ошиши кутиляпти