00:23 / 15.11.2019
4 231

Пешонасидан дум ўсиб чиққан кучукча

Пешонасидан дум ўсиб чиққан кучукча
Миссури штатининг Жаксон шаҳрида жониворларни қутқарадиган "Mac's Mission" томонидан бир катта ит билан бирга совуқда кичкинагина кучукча ҳам топилди, дея хабар бермоқда Wild Child.

Улар дарҳол бу оддий бир кучук эмаслигини пайқашди, чунки унинг қўшимча думи бор эди ... у кучукчанинг нақ пешонасидан ўсиб чиққанди!
Қутқарувчиларга бу дум бир шохни эслатди, шунинг учун улар кучукчага Нарвал исмини беришга қарор қилишди. Аввалги мақолаларимизда айтганимиздек, Нарвал бу яккашоҳ китларнинг номидир. Ҳозирги вақтда Нарвалнинг туксиз думини олиб ташлаш учун ҳеч қандай сабаб йўқ, чунки у энг кичик кучукчани безовта қилмайдиганга ўхшайди. Бу дум унга ҳеч ҳам ноқулайликлар келтириб чиқармайди ва у ҳам бошқа ҳар қандай оддий кучукчаларга ўхшайди.

У ўсиб улғайганидан кейин уни асраб олмоқчи бўлганлар думи уни безовта қилмаслиги ёки муаммога айланмаслигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Пешонасидан дум ўсиб чиққан кучукча