date
views 24 983

Тушда илон тасвирини кўриш ниманинг аломати деб ўйлайсиз?

Тушда илон тасвирини кўриш ниманинг аломати деб ўйлайсиз?
Барчамизга маълумки, одатда илонлар қўрқув ёки ўзгариш белгисига ишора қилади. Агар кимдир тушида илон тасвирини кўрса, демак, у инсон реал ҳаётида бирор бир иш бошлашдан қўрқаётгани ёки бўлмасам келажакда содир бўладиган ўзгаришларга ҳали тайёр эмаслигидан хабар беради. Сиз уйингизда илон ҳақида кўп ўйласангиз ёки тушингизда кўрсангиз, бу ҳолат албатта шахсий ҳаётингизга ўз таъсирини кўрсатади. Масалан, тушда илон тасвирини кўришнинг умумий маънолари мавжуд. Улар қуйидагича:

1. Қўрқув
Сиз ҳаётингизда кимдандир ёки нимадандир қўрқишингиз мумкин. Масалан, елкангизга юклатилган масъулиятдан, хўжайинингиздан ва ҳоказо. Агарда сиз тушингизда илон тасвирини кўрсангиз, реал ҳаётингизда содир бўлажак нохушликлардан олдинроқ бохабар бўласиз.

2. Ўсиш ва янгиланиш
Кўпинча илонлар ҳаётдаги ўзгаришлар ёки янгиланишдан дарак беради. Сиз ҳаётингизда қандайдир қийинчиликларга дуч келаётган бўлсангиз, тушингизда илон тасвирини кўриш эҳтимоллиги юқори бўлади.

3. Ташвишланиш
Орзуларингиз пучга чиқмагунча, тушингизда илонни кўраверасиз. Бу эса ўз навбатида стресс, ғазаб ва тушкунликка тушишингизга сабаб бўлиши мумкин.


4. Софлик
Илон баъзида соф орзулар белгиси сифатида ҳам қаралади.

5. Ақл ва донишлик
Американинг баъзи маҳаллий ҳудудлари ва Осиё маданиятларида илонлар "донолик" рамзи сифатида қаралган. Тушда илонни кўриш бу - сиз излаётган билим ёки бирор бир нарсани англашдаги саъй-ҳаракатларингиз белгиси бўлиши мумкин.


6. Хоҳиш-истаклар сари ундаш
Илон сизнинг ички хоҳиш-истакларингизни намоён қилади. Агар тушингизда илон сизни тишлаб олса, демак у орзуларингизни рўёбга чиқариш учун қандайдир туртки беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Тушда илон тасвирини кўриш ниманинг аломати деб ўйлайсиз?