Канаданинг Монреаль шаҳридаги Макгилл университети соғлиқни сақлаш маркази мутахассислари таркибида жуда кўп ёҳ бўлган таомни истеъмол қилиш ва простата бези ўртасида боғлиқликни аниқлашди. Бу ҳақда MedicalXpress портали хабар қилди.
Тадқиқотчилар 319 кишининг овқатланиш ва MYC онкоген намойиш бўлиши билан боғлиқ маълумотларини тўплашган. Натижада рациони ёғларга бой кишиларнинг бундай ёғларни умуман истеъмол қилмайдиганларга қараганда простата саратонидан ўлиш хавфи 4 баравар юқори эканлиги ҳақидаги хулосага келишган.
Маълум бўлишича, ёғларга бой овқатларни истеъмол қилиш саратон кўпайишини тезлаштирувчи тўқималарнинг қайта лойиҳаланишига олиб келар экан ва бунда ўлимга олиб келиш эҳтимоли ошади.
Ҳайвон ёғларининг таомдаги ҳиссасини камайтириш касалликни дастлабки босқичидаги ривожланиш суръатини пасайтириши мумкин. Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, келажакда унинг натижалари простата саратонига чалинганлар учун махсус парҳезни тузишда ёрдам бериши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди