Ўзбек эстрадасининг ёрқин вакилларидан бири Лола ўзи севиб тайёрлайдиган енгил ва мазали газаклар рецептлари билан бўлишди.
«КАПРЕЗЕ» ИТАЛЬЯНЧА ГАЗАК
Керакли масаллиқлар: Помидор, моцарелла пишлоғи, яшил райҳон ва энг яхши зайтун мойи.
Тайёрланиши: Помидорларни ўткир пичоқ ёрдамида 6-7мм қалинликдаги парракларга кесиб оламиз. Моцарелла помидор қалинлигидаги бўлакчаларга бўлинади. Помидор бўлакларини бир текис қилиб моцарелла билан навбатма-навбат териб чиқамиз. Бир кичик сир, газак сувли чиқиши учун зайтун мойи билан бирга сметана ҳам қўшилади. Капрезега майда туз сепамиз ва таъбга кўра янчилган қора мурч сепиш мумкин. Райҳон баргларини териб устидан бальзамик крем (айнан крем) солинади.
ҚАЙМОҚЛИ ПИШЛОҚ ВА ЛОСОСЬ БАЛИҚЛИ БРУСКЕТТАЛАР
Керакли масаллиқлар: Чиабатта ёки оқ батон, оз тузланган лосось балиғи, райҳон, қаймоқли пишлоқ (маскарпоне ёки филадельфия), таъбга кўра каперслар ва зайтун.
Тайёрланиши: Батонни парракларга бўламиз ва грилда икки тарафини ҳам қуритамиз. Батон бўлакларига қаймоқли ёки творогли пишлоқ сурамиз. Лосось юпқа парракларга бўлинади. Пишлоқ суртилган батон бўлакларига териб чиқамиз. Брускетталарнинг устига каперс ва райҳон терамиз.
«БРУСКЕТТА» ГАЗАГИ
Керакли масаллиқлар: Багет, батон ёки жавдар нони, зайтун мойи, саримсоқ, пиёз, помидор, зайтун мойи.
Тайёрланиши: Нонни диагональ бўйлаб кесинг, шунда мазалироқ бўлади. Нон бўлакларига албатта зайтун мойи ва саримсоқ суртиш керак. Сўнг икки тарафлама қовуриб оласиз. Яна духовкада тилла рангга киргунча пишириб олса ҳам бўлади. Пиёз, помидор ва райҳонни майдалаб тўғраб, зайтун мойи, туз ва мурч қўшиб аралаштириб олинади ва қовуриб олинган нон бўлаклари устига суртилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
Тошкентда жамоат транспорти нархи 3 минг сўмгача ошиши кутиляпти